Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги “Маънавият ва маърифат” марказида Ўзбекистон Республикасида 2015 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар Дастури” нинг ижроси, 2015йилда диний вазиятни янада соғломлаштириш, конфессия ва миллатлараро тотувликни мустаҳкамлашга оид чора-тадбирлар Дастурида белгиланган вазифалар ҳамда 2015 йил “Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат Дастурининг ижросини таъминлаш мақсадида
“Умуминсоний ва миллий қадриятларни ёшлар тарбиясида тутган ўрни”мавзуида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
<давомини ўқиш>
Тадбирда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги “Маънавият ва маърифат” маркази директори А.Эшмуродов, “Ёшлик” талабалар шаҳарчаси ҳокими Қ.Шоназаров, “Ёшлик” талабалар шаҳарчаси ИИБ бошлиғи Ш.Мирзажонов, Маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи Т.Маматқобилов, “Геология ва кончилик иши” факультети декани Ф.Умаров, декан вуовинлари, барча кафедра мудирлари, университет “Камолот” ЁИҲ БТ етакчиси Ш.Тошбулатов, Хотин-қизлар қўмитаси БТ раиси Т.Мухторова, университет талабалар турар жойлари дирекцияси директори А.Алиқулов ҳамда 72б-ТТЖдан 130 нафар талаба-ёшлар қатнашдилар.
ТошДТУ Маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи, Т.Маматқобиловкириш сўзи билан тадбирни очиб берди. Президентимиз Ислом Каримовнинг
“Юксак маънавият – енгилмас куч” номли асарининг чоп этилиши мамлакатимиз ҳаётида жуда катта воқеа бўлди. Ушбу китобда инсоният яралгандан бошлаб унинг ҳаётида муҳим ўрин тутган маънавиятнинг маъноси, мазмуни унинг инсон ҳаёти ва жамият тараққиётида тутган ўрни, буюк яратувчиликдаги аҳамияти, маънавият тушунчасининг назарий ва амалий томонлари ҳар томонлама кенг қамровли фикр ва мулоҳазалар орқали илмий жиҳатдан таҳлил этилади ҳамда асосланган хулосалар чиқарилади.
Ёшлар маънавиятини шакллантириш ва ривожлантириш ишларида олий таълим муассасаларида ўтказиб келинаётган “Маънавият соатлари”нинг аҳамияти катта. Уларни ўтиш жараёнида ёшларда мамлакат, юрт, халқ тақдирини ўз тақдири деб билишига эришиш, давлатнинг ички ва ташқи сиёсатига, у олиб бораётган кенг кўламли ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий-сиёсий ислоҳотларга уларнинг онгли муносабатини шакллантириш муҳимдир дея таъкидлаб ўтди. “Юксак маънавият — енгилмас куч” китобининг яратилишига туртки бўлган омиллардан бири бугунги жамиятимизни янгилаш ва мамлакатимизни модернизация қилиш ишлари кенг миқёсда амалга оширилаётган бир пайтда ўсиб келаётган ёш авлодни маънавий соғлом ва баркамол этиб тарбиялаш, замон талаб этаётган мезонлар асосида бу соҳадаги вазифаларни аниқ белгилаб олиш заруратдир дея сўз навбатини “Ёшлик” талабалар шаҳарчаси ҳокими Қ.Шоназаровга берди.
“Ёшлик”талабалар шаҳарчаси ҳокими Қ.Шоназаров ўз нуқтида Президентимиз томонидани 2015 йилни
“Кексаларни эъзозлаш” йили деб эълон қилиниши юртимизда янада кексаларга ҳурмат-иззатда бўлиш, ёшлари улуғ маҳалла оқсоқоллари фикр мулоҳазаларига таяниб иш кўришимиз, талабаларни юртимизда ҳукм сўраётган тинчлик, барқарорлик, осойишталикни қадрига етишини алоҳида таъкидлаб, биринчи навбатда, ёшлардаги лоқайдлик иллатини бартараф этиш, сиёсий ва ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, уларни маънан жасур инсонларга айлантириш, ғарбдан ёшларимиз онгига мақсадли равишда атай сингдиришга ҳаракат қилинаётган “оммавий маданият” яъни, ахлоқсизлик фалсафасига қарши жиддий тўсиқ бўлиши лозим бўлган, миллий қадриятларимизни ҳурмат қиладиган халқсевар, юртсевар ёшларни тарбиялаш вазифаси қўйилади дея ўз сўзини якунлади.
“Ёшлик” талабалар шаҳарчаси ИИБ бошлиғи Ш.Мирзажонов сўзга чиқиб, — Инсон қалбига йўл, аввало, таълим-тарбиядан бошланади, биз атрофимизда янги авлод, янги тафаккур соҳибларини тарбиялашдек масъулиятли вазифани ўз бўйнимизга олганмиз. Бу ишда ҳар қайси ота-она, устоз-мураббий, маҳалла оқсоқоли ва фаолларининг якдил ва уйғун фаолияти муҳимдир. “Биз халқимизнинг дунёда ҳеч кимдан кам бўлмаслиги, фарзандларимизнинг биздан кўра кучли, билимли, доно ва албатта бахтли бўлиб яшаши учун бор куч ва имкониятларимизни сафарбар этаётган эканмиз, бу борада маънавий тарбия масаласи, ҳеч шубҳасиз, беқиёс аҳамият касб этади.
Агар бу масалада ҳушёрлик ва сезгирлигимизни, қатъият ва масъулиятимизни йўқотсак, бу ўта муҳим ишни ўз ҳолига, ўзбўларчиликка ташлаб қўядиган бўлсак, муқаддас қадриятларимизга йўғрилган ва улардан озиқланган маънавиятимизда, тарихий хотирамиздан айрилиб, охир-оқибатда ўзимиз интилган умумбашарий тараққиёт йўлидан четга чиқиб қолишимиз мумкин”. Зеро, бу дунёда табиатда ҳам, жамиятда ҳам бўшлиқ бўлмайди. Қаердадир бўшлиқ пайдо бўлдими, ҳеч шубҳасиз уни албатта кимдир тўлдиришга ҳаракат қилади дея фикрларини якунлади.
“Геология ва кончилик иши” факультети декани Ф.Умаров “Ватан маҳалладан бошланади” қадриятлар ичида энг биринчи ва энг умумийси ҳаётнинг ўзидир, чунки ҳаётда муҳим бўлиш бошқа барча қадриятлардан фойдаланишни йўққа чиқаради, қолган қадриятлар, аслини олганда, ҳаёт неъматларининг моҳиятидир, маданий қадриятлардир миллат ва халқларнинг диний эътиқоди, маросим ва анъаналари миллий қадриятлар сифатида ўзининг асл ҳаётий сифатини тиклаб олмоқда.
Қадрият дейилганда инсон ва инсоният учун аҳамиятли бўлган миллат, элат ва ижтимоий гуруҳларнинг манфаатлари ва мақсадларига хизмат қиладиган ва шу туфайли улар томонидан баҳоланиб қадрланадиган табиат ва жамият неъматлари ходисалари тушунилмоғи лозим. Инсон бутун умри давомида сон – саноқсиз қадриятлар оламида яшайди. Инсониятни ўраб турган борлиқ, табиий ва ижтимоий атроф – муҳим, тирик ва нотирик табиатнинг энг муҳим томонларини ифодалайдиган қадриятлар умумбашарият хусусиятга эгадир. Бундай қадриятлар жамият учун ҳеч қачон ўз аҳамиятини йўқотмайдиган, абадий ва муқаддас қадриятдир дея ўз сўзини якунлади.