Куни кеча Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита ва Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, ҳамда Абу Райҳон Беруний номидаги Тошкент давлат техника университети билан ҳамкорликда “Ўзбекистон Республикасида 2015 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар Дастури”, “2015 йилда диний вазиятни янада соғломлаштириш, конфессиялар ва миллатлараро тотувликни мустаҳкамлашга қаратилган чора-тадбирлар Дастури”да белгиланган вазифалар ижросини таьминлаш, ўқитувчи-ходимлар ва талаба-ёшлар ўртасида диний экстремизм, миссионерлик ва унинг зарарли оқибатларини кенг ёритиш, талабаларнинг ҳуқуқий билимларини ошириш, улар томонидан ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларнинг содир этилишини олдини олиш ҳамда маънавий ишлар самарадорлигини ошириш мақсадида “БИЗ ЁШЛАР ТЕРРОРИЗМ, ЭКСТРЕМИЗМ, ОДАМ САВДОСИ ВА ГИЁҲВАНДЛИККА ҚАРШИМИЗ” мавзуида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
Ушбу тадбирда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита мутахассиси Ж.Жўраев, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Маънавий-ахлоқий тарбия бошқармаси бошлиғи М.Комилов, Рус Праваслав Черкови епархияси бошқармаси ходими О.П.Кокин, Маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи Т.Маматқобилов ҳамда барча факультет декан муовинлари, ижтимоий-гуманитар фанлари кафедра мудирлари, “Камолот” ЁИҲ БТ Кенгаши аъзолари ва ўқитувчи-ходимлар ҳамда 750 нафар талаба-ёшлар қатнашдилар. Тадбир давомида “Залолатни юклаб олма” фильми намойиш этилди. Ўтказилган тадбирда Оммавий ахборот воситалари – “Ёшлар” телеканалининг “Давр” информацион кўрсатуви ҳамда Ўзбекистон, Ёшлар ва Тошкент радиоканаллари ходимлари иштирок этишди ва университет ўқитувчи-ходимлари ҳамда талаба-ёшларидан интервью олишди.
Ҳар қандай жамиятда демократик принципларнинг амал қилишида қонунлар механизми изчил такомиллашиб, инсонлар манфаатига хизмат қилиши керак. Шунинг учун ҳам Президентимиз олиб бораётган сиёсатнинг туб моҳиятида инсон омили тушунчаси муҳим аҳамият касб этади. Ҳар қандай ғайриқонуний, ғайриинсоний иллатлар жамиятни ва давлатни таназзулга учрашига сабаб бўлади. Мамлакатимизда ҳар қандай қонунбузарлик, хуқуқбузарлик, жиноятчилик, гиёҳвандлик, одам савдоси ва миссионерлик каби ёт ғояларга қарши кураш ҳар бир фуқаронинг бурчидир, ҳозирги кунда шиддат билан ўзгариб бораётган, таҳликали даврда яшаётганлигимизни, бир томондан, уюшган жиноятчилик, гиёҳвандлик, одам савдоси каби таҳдидлар бўлса, иккинчи томондан ғоявий таҳдидлар-ахборот хуружи, диний экстремизм ва миссионерлик ҳаракатлари тинчлик ва осойишталикка ўз таъсирини ўтказаётганлигини, терроризм ва дин ниқобидаги сиёсий экстремизм — аллақачон, миллий, этник, диний ва ҳудудий хусусиятини йўқотиб, халқаро муаммога айланганлигини, биринчи ўриндаги вазифа эса талаба-ёшлар олдига фақат ўқиб, билим олиб, мамлакатимиз ривожига ўз ҳиссасини қўшишни талаб қилиб қўяди.
Талаба-ёшларга бугунги кунда ислом динини ниқоб қилиб террористик ҳаракатларни олиб бораётган террорчилик ташкилотилари ҳақида ҳамда экстремистик қўлланмалар тарқатиш орқали дунё ёшларини онгини заҳарлаб ўзларининг ғаразли ниятларини амалга оширишаётлигини таъкидлаш баробарида терроризм, диний экстремизм ва диний оқимларнинг мазмун моҳияти ва мақсади, уларнинг аянчли оқибатлари ҳақида гапирилиб, атрофдаги чет давлатлар ва яқин шарқ мамлакатларида юз бераётган урушлар ҳақида тўхталди.
“Вояга етмаган ёшлар ўртасида терроризм, экстремизм, гиёҳвандлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси, ва “Диний экстремизм ва унинг зарарли оқибатларини олдини олиш”, “Наркомания ва одам савдосига қарши курашиш” мавзуларида талаба-ёшларга аввало ҳар бир инсонда дахлдорлик ҳисси бўлишини ҳамда атрофда рўй бераётган воқеа-ҳодисаларга беэътибор бўлмаслик ва билиб-билмай ўз умрини хазон қилмаслик зарурлиги таъкидланди. Талабаларни огоҳликка даъват этиш баробарида, бугунги кунда ижтимоий ҳаётимизда айниқса ёшлар орасида учраётган ҳолатлар тўғрисида батафсил маълумотлар берилди ҳамда бевосита бу каби ҳолатлар қатнашчиларига айланиб қолмасликни ва олдини олиш кераклиги айтилиб, талабаларга сизлар бизнинг эртанги кунимизнинг ишончи ва пойдеворисизлар, модомики шундай экан, доимо эътиборли бўлиб, тенгдошларингизни ҳам бу каби давоси йўқ касалликлар охири нима билан тугашидан уларни огоҳ этиб, ҳеч қачон бир-бирингизнинг тақдирингизга бефарқ бўлмасдан, уюшқоқликда ҳаракат қилишларингиз лозим, дея таъкидлаб ўтилди.
Маълумки, мамлакатимиз умумий аҳолисининг 40 фоизини 18 ёшгача бўлган болалар, 64 фоизини эса – 30 ёшгача бўлган ёшлар ташкил этади. Ушбу қувонарли ҳол айни пайтда, катталар зиммасига улкан масъулият ҳам юклайди. Шу сабабли сўнгги йилларда мамлакатимиз ҳаётининг барча соҳаларида муҳим ўзгаришлар рўй берди. Шу билан бир қаторда ёшларни жамиятга мослаштириш, жиноятчиликка ҳамда ёшлар ўртасида гиёҳвандлик воситаларини тарқатилишига қарши кураш билан шуғулланувчи давлат идоралари ҳамда улар тизимларида тез ва кенг кўламли ислоҳотлар олиб борилди.
Маълумки, ўсмир ёшдаги шахсларда ота-оналари ёки бошқа катта ёшдагилардан мустақил бўлиш, оғир оқибатларга олиб келиши мумкин бўлган хатти-ҳаракатларни қайтариб кўришга интилиш каби ҳулқ-атвор мавжуд бўлади. Кўпинча бундай шароитда ўзини ночор аҳволда хис қилган ёшлар учун гиёҳвандлик воситалари, тамаки ёки алкогол маҳсулотлари вазиятдан чиқишда муҳим восита сифатида хизмат қилади.